<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><aka>Агар бахту омад</aka>
<title>Кўкда Худо бор</title>
<lyrics>[V1]
 Агар бахт ва омад нурли юзин олса ўгириб
 Алп йигитлар суйганидан қолса ҳамки айрилиб
 Эзилган юраклардан кетса қувонч қайрилиб
 Ғам чекманг азизам кўкда Худо бор

[V2]
 Айни кўклам чоғида қалин қорлар ёғса ҳам
 Нуҳ даврида бўлган тўфон ёнимиздан оқса ҳам
 Орзуларни сароб айлаб армон кулиб боқса ҳам
 Қайғурманг азизам кўкда Худо бор

[V3]
 Ёвузлар сиртмоғи бўйнингни қийса
 Порахўр инсонлар жонингга тегса
 Шайтон ёвуз уруғин қалбларга экса
 Шунда ҳам билгинки кўкда Худо бор</lyrics>
</song>